French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ободлик кўнгилдaн бошлaнaди
10:33 / 2024-02-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани Нуробод маҳалласида аҳоли турмуш шароитини яхшилашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Туман ҳокими A. Жималёзов ва туман прокурори М. Сапаев маҳаллада амалга оширилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди. Масъуллар аҳоли фикри ва ташаббусини тинглаб, ободонлаштириш ишлари халқ розилигига қаратилганлигини таъкидлади.

[gallery-16037]

Таъкидлаш керак, маҳалла фуқаролари ҳам ўз турар-жойлари атрофини ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишларида фаоллик кўрсатмоқда. Юрт кўрки ва ободлигига ҳисса қўшаётган, “Обод хонадон” мезонларини амалиётга жорий қилаётган фуқаролар сони тобора ортаётгани қувонарли. Зеро, халқимизда айтилганидек, ободлик - кўнгилдан бошланади.  

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА