Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ободлик кўнгилдан бошланади
11:40 / 2022-02-15

Сирдарё вилояти Боёвут туманида “Ободлик кўнгилдан бошланади” шиори остида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

"Истиқлол" маҳалласида “Кекса авлод учрашуви” билан бошланди. Унда тарбияси оғир ва маънавий кўмакка муҳтож ёшлар билан ишлаш хусусида сўз борди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорда белгиланган “Бир нуронийга ўн нафар ёш” лойиҳаси, яъни маҳаллаларда ёшларни ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашга қаратилган туркум тадбирлар ташкил этишга келишиб олинди. 

Семинарнинг амалий қисми шу маҳалладаги Борлибоевлар хонадонида давом этди. Унда рўзғор юритиш, уй тутиш ва турмуш маданиятида миллий қадриятларимизнинг ўрни ҳақида сўз борди. Ёш қизлар тарбиясида оналарнинг панд-насиҳат ва ўгитларининг ўрни ҳақида фикр алмашилди. Амалий семинар доирасида ушбу хонадон томорқасига мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини маҳаллаларда, аҳоли вакиллари иштирокида амалга ошириш борасидаги режалар билан ҳам ўртоқлашилди. Келгусида "Кекса авлод" учрашувлари, шунингдек, намунали хонадонларда турмуш маданияти бўйича амалий семинарлар давом эттириладиган бўлди.  

Ш.Суяров, Ф.Тошматов(сурат), ЎзА