French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида маҳаллалар инфратузилмаси ривожланмоқда 
18:55 / 2023-09-15

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан жойларда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, вазирлик ва идоралар, вилоят ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан илк босқичда жойларда ҳар бир ҳудуддан биттадан, жами 14 маҳаллада кенг кўламдаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлар олиб борилди.
 
Жумладан, жами 5 минг 113 хонадон хатловдан ўтказилиб, мавжуд муаммолар уйма-уй юриб ўрганилди. Бунда 711 кам таъминланган, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оила аниқланиб, уларнинг хонадонларида мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда жорий ва капитал таъмир ишлари олиб борилди.

Шунингдек, жами 178 кўчада “Обод кўча” мезонини жорий этиш ва инфратузилмани яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 35,3 км йўл асфальтланди, 89 км йўлга шағал ётқизилди, 82,2 км лоток, ариқ, канал, коллектор-зовурлар тозаланди, 3,9 км ичимлик суви тармоғи таъмирланди, 82,2 км янги сув қувурлари ётқизилди ҳамда бешта сув иншооти ўрнатилди.

Бундан ташқари, 43 газ тақсимлаш пункти таъмирланди, 4 таси ўрнатилди, 42,5 км газ қувури таъмирланди, 1,2 км қувур янгидан тортилди, 64 трансформатор таъмирланди, 12 та янгиси ўрнатилди, 1 минг 885 симёғоч бетон устунларга алмаштирилди, 29,1 км электр симлар тортилди. 

Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 771 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди, 477 нафар шахснинг ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашилди, 199 нафар фуқарога 1 миллиард 285 миллион сўм миқдорида субсидия, 184 нафар фуқарога 3 миллиард 704 миллион сўм миқдорда кредит олинишига кўмаклашилди.

Шунингдек, 28 минг 698 нафар шахс тиббий кўрикдан ўтказилди, уларнинг 296 нафарини даволаш таъминланди, 53 нафарининг жарроҳлик амалиёти бепул ўтказилди.



Маҳаллалар ҳудудида жойлашган жами 58 ижтимоий соҳа объекти хатловдан ўтказилиб, уларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Давлатимиз раҳбарининг “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш ҳақидаги топшириғи ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш мақсадида иккинчи босқичда жорий йилнинг IV чорагида жойларда 56 маҳаллада намунавий “Йўл харитаси”да асосида ишлар белгилаб олинди. 


Мазкур “Йўл харитаси”да маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш каби амалий чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.



      ЎзА