Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили мавзусида ўқув-семинар
11:29 / 2023-11-07

Бухорода “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлашда “маҳалла бешлиги” тизими фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликларининг шу йил 30 март кунидаги қўшма қарори билан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмлари бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда ундан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида маълумот берилди.

Маълумки, вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида “Қўқон шаҳар тажрибаси” асосида “маҳалла бешлиги” тизими фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида республика ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудларда ўқув-семинарлар ташкил этилаётир.  

[gallery-14429]

Семинарда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёки ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш тартиблари тушунтирилди.

Маҳалладаги “бешлик”нинг аҳоли, айниқса, хотин-қизлар, ёшлар ва вояга етмаганлар орасида жиноятчикнинг олдини олиш, ижтимоий профилактикани кучайтириш, низоли оилалар билан ишлаш, уларнинг фарзандлари ижтимоийлашувини таъминлаш, таълим муассасалари билан ҳамкорлигини ташкил этиш масалаларига доир мавзуларда маърузалар тингланди.

Шу куни республика экспертлари гуруҳи иштирокида семинар қатнашчиларидан тест синовлари олинди.

Ноябрь ойида вилоятнинг барча шаҳарлари ва туманларида “маҳалла бешлиги” иштирокида ҳудудий семинарлар ташкил қилиниши режалаштирилган.

 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),  

ЎзА мухбирлари