Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки
13:13 / 2024-03-17

Жорий 2024-йилнинг 16-март куни Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими ташаббуси билан Чилонзор тумани “Чўпонота” Маҳалла фуқаролар йиғинида яқинлашиб келаётган “Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш, ҳудудларни ободонлаштириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш тадбирларини давом эттириш, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида кенг қамровли тадбир ташкил этилди.

Эрта тонгдан марказнинг ҳудудий бўлим ва бўлинма ходимлари томонидан маҳалла аҳолиси билан бирга ободонлаштириш ишлари ташкил этилди, маҳалла ҳудудига 50 дан ортиқ мевали дарахт кўчатлари экилди.

Шунингдек, маҳалла аҳлига байрамона руҳ бағишлаш, Наврўз айёми билан қутлаш мақсадида маънавий-маърифий тадбир уюштирилиб, бадиий чиқишлар ва гўзал куй-қўшиқлар ижро етилди. 

Тадбир давомида китоб викторинаси ўтказилиб, ғолибларга 100дан ортиқ китоблар совға қилинди.

Ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Тадбир баҳанасида шу кун “Чўпонота” маҳалласида Наврўз ва баҳор руҳи ҳукмрон бўлди.

                                                                                                         ЎзА