Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Обод қишлоқ” дастури амалда
17:33 / 2022-07-20

Жиззах вилояти Фориш туманида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси секторлар кесимида амалга оширилмоқда ва қилинган ишлар таҳлил этилмоқда.

Жумладан, 4-сектор ҳудудидаги “Қизилқум” маҳалла фуқаролар йиғинида жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди.

Фориш туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи С.Ҳафизов раҳбарлик қилаётган 4-сектордаги “Боғдон – Қизилқум” автомобиль йўлининг “Қизилқум” маҳалласига киришдаги “Учма” сойидан келадиган сел сувларининг аҳоли хонадонларига хавф солишининг олдини олиш мақсадида автомобиль йўлига янги сув ўтказиш иншооти қурилиб, сел сувлари даштга ёйилиб кетиши таъминланди.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури доирасида маҳалла ҳудудидаги 506 та аҳоли уй-жойлари ва ёрдамчи хўжалик бинолари хонадон эгалари кучи билан таъмирланди. 4-сектор раҳбари томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 3 тонна оҳак ва маҳалла ҳудудидаги ички йўлларга сув ўтказиш иншоотлари ётқизиш учун 30 метр турли ҳажмдаги қувурлар олиб берилди.

Ушбу маҳаллада жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини таъминлаш ишлари давом этмоқда.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА