French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Обод манзилларни обод кўнгиллар яратади
16:25 / 2025-12-12

Куни кеча давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари билан учрашиб, самимий мулоқот қилди. Унда Президентимиз таъкидлаганидек, барқарор иқтисодиётимиз, фаровон ҳаётимиз, халқимиз дастурхонининг тўкин ва файзли бўлишида қишлоқ хўжалигининг ўрни, иштироки беқиёс.

Табиийки, жамиятда истеъмолчилик нуқтаи назаридан озиқ-овқат таъминоти муҳим ўринда туради. Аҳолини соғлом ва хавфсиз озиқ-овқат билан таъминлаш эса давлат сиёсатининг устувор мақсадларидан бири ҳисобланади. Мана шу ўта муҳим жараёнда Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг муносиб иштироки борлиги аҳамиятлидир. 

Комбинатнинг Истеъмол моллари ишлаб чиқариш бошқармасида бугунги кунда минг гектардан ортиқ ер майдонида ғалла ва дуккакли экинзор, боғдорчилик ҳамда балиқчилик хўжалиги сифатида самарали фойдаланиб келинади. Ғалла режасини ортиғи билан бажарган комбинат деҳқонлари, ердан иккинчи ҳосил сифатида қовун-тарвуз ва бодринг етиштириб, ишчилар дастурхонига туҳфа қилди. 

Шунингдек, комбинат Истеъмол моллари бошқармаси қорамол фермаси ишчилари ошхона ва Олмалиқ шаҳри аҳолиси дастурхонига мунтазам сут, қаймоқ, қатиқ, творог, сариёғ, қадоқланган сут маҳсулотларини етказиб бермоқда. Комбинат сут маҳсулотларига истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиёжи юқори. 

Албатта, қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлашнинг ўзига яраша масъулияти бор. Режанинг ортиғи билан уддаланиши ўз вақтида қилинган агротехник тадбирларга, сут маҳсулотларининг сифатли ва баракали бўлиши эса фермада қорамолларнинг қарови ва парваришига боғлиқ. 

Комбинат раҳбарияти ишчи-ходимларнинг ижтимоий манфаатларини таъминлаш борасидаги қатъияти туфайли бугун қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлар барқарор ва ҳосиллар баракали бўлмоқда. Барча тармоқлар қатори Тикувчилик цехида иш қизғин. Чевар хотин-қизлар томонидан тикилаётган махсус кийимлар комбинат ишчи-ходимлари устини безаб турибди. 

Бундан ташқари, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг энг фаол иштирокчиси сифатида бошқарманинг Олмалиқ шаҳар марказий кўчалари ва ҳудудлардаги ободонлаштириш ишларидаги ҳиссаси жуда катта. Ёз бўйи ҳудудларни гулзорга айлантирган бошқарма гулчилари айни вақтда иссиқхоналарда 10 минглаб кўп йиллик геран ва атиргул кўчатларини баҳорги мавсумга тайёрлашмоқда. Жорий йилда илк бор иссиқхонада етиштирилаётган қулупнайлар нишона ҳосил бериш палласида. 

Жорий йилда бошқарма фидойи жамоаси алоҳида эътибор қаратган манзиллардан бири бу – ҳудуддаги “Қирққиз” зиёратгоҳи бўлиб, мазкур зиёратгоҳда кенг кўламда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Бугун бу манзилга борган одамнинг кўзи қувнайди, дили ором олади. 

Мазкур бошқармага қарашли Балиқчилик хўжалиги ишчи-ходимлари Янги йил байрами дастурхонига сазан балиғини туҳфа этишга тайёр. Умуман олганда, обод манзилларни яратаётган комбинат қишлоқ хўжалиги жамоасида ҳозир меҳнат завқи, байрам шукуҳи ҳукмрон. 

А.Мусаев, ЎзА.