Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Обод маҳалла” давлат дастури доирасида яна бир боғча янгиланди
14:56 / 2025-10-20

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган 107-давлат мактабгача таълим ташкилотида реконструкция ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

210 нафар тарбияланувчига мўлжалланган муассаса биноси “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида тубдан янгиланди.

Хусусан, таъмирлаш доирасида бино фасади, ички интерьер, ички коммуникациялар, иситиш ва сув таъминоти тизимлари янгиланди. Гуруҳ хоналари, ётоқ ва ўйин заллари замонавий дизайнда қайта жиҳозланди.

Шунингдек, ошхона ва маъмурий хоналар замонавий мебеллар ҳамда техник ускуналар билан таъминланди.

Эндиликда ушбу ташкилот болажонлар учун қулай, хавфсиз ва эстетик жиҳатдан чиройли муҳитга эга замонавий таълим масканига айланди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА