Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Обод қишлоқ” дастури: 2 400 километр электр узатиш тармоқлари ва 800 трансформатор пункти янгидан қурилди
18:33 / 2020-01-03

Президентимизнинг 2019 йил 27 мартдаги қарори билан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ташкил этилган.


Президентимизнинг 2019 йил 27 мартдаги қарори билан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ташкил этилган. Мазкур жамият Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги ташкилотдир.

Жамият таркибига 16 корхона киритилган бўлиб, шундан 0,4-6-10-35-110 кВ кучланишли электр тармоқларининг эксплуатацияси, мазкур объектларнинг ривожланиши доирасида янги қурилиш, реконструкция, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширувчи 14 ҳудудий электр тармоқлари корхоналари фаолият кўрсатади.

Жамиятнинг 2019 йилда амалга оширган ишлари натижасига кўра, аҳолини сифатли ҳамда узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 6 400 километр электр узатиш тармоқлари ва 2 600 дона трансформатор пунктида реконструкция ва модернизация ишлари амалга оширилган. Бунинг натижасида 545 та маҳаллада яшовчи 920 минг хонадоннинг электр таъминоти яхшиланган.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида 2 400 километр электр узатиш тармоқлари ва 800 та трансформатор пункти янгидан қурилиб, 2 900 километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 1 600 та трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилган бўлса, “Обод маҳалла” дастури ижроси бўйича эса 234 километр электр узатиш тармоқлари ва 94 та трансформатор пункти янгидан бунёд этилди ва 188 километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 272 та трансформатор пункти таъмирдан чиқарилди.

Шу билан бирга, қўшимча равишда 2019-2020 йилларда куз-қиш мавсумига электр ускуна ва тармоқларини тайёрлаш мақсадида 20 300 километр электр узатиш тармоқлари ва 6 800 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирланди.

Қишлоқ жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойларни ташқи электр таъминоти билан таъминлаш мақсадида республика бўйича 368 километр электр узатиш тармоқлари ва 344 дона трансформатор пункти, шунингдек, 126 та эркин иқтисодий, кичик саноат ҳамда фарм зоналарда 720 дан ортиқ тадбиркорлик субъектини электр узатиш тармоқларига улаш мақсадида 160 километр электр узатиш тармоқлари ва 98 дона трансформатор пункти қурилди.

Шунингдек, истеъмолчиларга электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий қилиш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб 2,5 миллион истеъмолчига янги замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиши каби бир қатор ишлар ўтган йилнинг амалий натижаларидан.