Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Об-ҳавонинг совуқлиги сабабли ота-оналар болаларини мактабдан қайтариб олиб кетган
16:29 / 2023-01-13

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги мактаблар куз-қиш мавсумига қай даражада тайёр? Олиб борилган ишларнинг натижадорлиги ва бугунги аномал совуқ об-ҳаво шароитида мактаблардаги ҳолат жамоатчилик эътиборида бўлди.

Хатирчи туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги 5, 51-мактабларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг ҳолати жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди.

Ўрганиш вақтида 5-мактабда 7-8 нафар ўқитувчи ва хизматчилар борлиги кузатилди. Мактаб директорининг маънавият масалалари бўйича ўринбосари А.Саломовнинг билдиришича, 12 январь куни 40-50 нафар ўқувчи дарсга келган, об-ҳавонинг совуқлиги сабабли ота-оналар болаларини қайтариб олиб кетган. Бугун ҳам 20-30 нафар бола дарсга келганлигини, лекин уларга ҳам директорни оғзаки буйруғи билан жавоб бериб юборилган.

Мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Ш.Нарзуллаев иштирокидаги ўрганишларда синф хоналарида ҳарорат 8-10 градусда эканлиги, электр таъминотидаги узилишлар сабабли иситиш қозонлари яхши исимаслиги, кўмир маҳсулоти ҳам ўта сифатсиз даражада эканлиги кузатилди. Мактабга жорий йилда олиб келинган 86 000 кг. кўмирнинг 70-80 фоизи кул ва тошдан иборат.

Бирорта котёл ишлатилмаяпти. Шу сабабли спорт зали совуқ. Мактаб директори Н.Тошева билан телефон орқали боғланиб гаплашилганда, мактабни ёпиш бўйича (таътилни узайтириш бўйича) туман халқ таълими бўлимининг расмий буйруғи йўқлигини, лекин болалар мактабга келмаётганлиги ва ота-оналарнинг норозилиги боис халқ таълими бўлими мудири билан оғзаки келишиб муассасани ёпганлигини,  бу бўйича мактаб касаба уюшмаси ва кузатув Кенгашини қарорини чиқариб қўйишини маълум қилди.

51-мактабда ҳам шу ҳолат  — 7-8 нафар ўқитувчи ва хизматчилар борлиги кузатилди. Билдирилишича, бу мактабга ҳам 12 январь куни 30-40 нафар ўқувчи дарсга келган, дарслар тўлиқ ўтилмаган. Бугун ҳам 1-сменада 210 нафар ўқувчи дарсга келиши лозимлиги, лекин 50-60 нафар бола дарсга келганлиги ва уларга 2 соат дарс ўтилганлиги, электр таъминотидаги узилиш сабабли котёллар синф хоналарини етарлича иситолмаётганлиги оқибатида ўқувчиларга жавоб бериб юборилгани айтилди. Мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Ш.Сувонов билан синф хоналаридаги ҳарорат ўрганилганда 8-10 градусда эканлиги кузатилди.

Жорий йилда мактабга олиб келинган 111 тонна кўмир маҳсулотининг 70-80 фоизи кул ва тошдан иборат. Мактаб директори Ш.Норқулов суҳбат давомида об-ҳавонинг совуқлиги сабаб расман буйруқ бўлмаса-да, ўқувчиларга жавоб бериб юборганлигини маълум қилди.

ЎзА