Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Об-ҳавонинг совиб кетиши муносабати билан метродан фойдаланувчи йўловчиларнинг сони кескин ошган
14:37 / 2022-12-06

Жорий йил 5 декабрь санасидан бошлаб кунлар совиб кетиши муносабати билан метродан фойдаланувчи йўловчиларнинг ҳам сони кескин ошган. Ўтган ҳафтанинг бир кунига нисбатан 105 минг (21%) йўловчига кўпайган.

Метроларда пайдо бўлаётган тиқилинчлар туфайли Тошкент метрополитени мутасаддилари пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига мурожаат йўллаб, метрополитендан фойдаланиш қоидаларига доимий риоя этишларини сўради.  

“Йўловчилар ушбу вазиятга тўғри баҳо берган ҳолда метрополитендан фойдаланиш қоидаларига доимий амал қилишларини сўраймиз. Ҳаракатланиш вақтида ўзаро ҳурматни сақлаш, поезд ичидаги йўловчилар чиқиб кетгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида турмаслик, манзилга келгач поезддан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш, вагон эшикларига суянмаслик, шахсий буюмларни вагон ва метро ҳудудида қолдирмаслик талаб этилади. Юқоридаги талабларга амал қилмаслик метро вагонлари эшиклари ишдан чиқишига, ҳар хил носозликлар келиб чиқишига ва бунинг натижасида оралиқ интервалларнинг узайиб кетишига олиб келади”, дейилади мурожаатда.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, ўтган 2020 йил декабрь ойида бир кунда 240 минг йўловчи, 2021 йил декабрь ойида бир кунда 400 минг йўловчи ташилган бўлса, 2022 йил декабрь ойида бу кўрсаткич бир кунда 620 мингни ташкил қилди.  

Шу билан бирга, метродан доимий тарзда фойдаланувчи йўловчилар тўловни банк ва транспорт карталари орқали амалга оширишса, ўз вақтларини тежашлари ҳамда касса олдидаги тирбандликни максимал даражада камайтиришига хизмат қилиши эслатиб ўтилган.  

ЎзА