Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Об-ҳаво маълумоти
17:41 / 2023-05-12

Ўзбекистонга Каспий денгизининг жанубидан нам ҳаво, Волга бўйи ҳудудидан салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, жорий йилнинг 14-17 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда.  

14-17 май кунлари республика ҳудудида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.  

14-16 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17 майда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.  

Юқори тоғли (2000 м.дан юқори) ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.  

14-15 май куни шимолда ва чўл ҳудудларида, 16-17 май куни республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 23-25 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.  

14-16 май куни юртимиз шимолида, 17 майда республиканинг қолган ҳудудларида кундузги ҳаво ҳарорати 17-22 даражагача пасаяди.  

ЎзА