Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: эртага юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин
11:42 / 2021-12-20

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 21 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига  17-22 метргача кучаяди. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун баъзи  жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига  25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 2-7,  кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига  17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё  ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун баъзи  жойларда ёмғир ёғиб,  туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи  жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда эсади. Шамол тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

ЎзА