Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 13 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.
Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-7, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғолди ва туманларда ёмғир ёғади, баланд тоғли туманларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Қор кўчиши хавфи бор. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.