Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: эртага мамлакатимизнинг баъзи ҳудудларида 46 даражагача иссиқ бўлади
14:47 / 2021-06-05

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 6 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади, кечга томон 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 24-26, кундузи 40-42 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, чангли бўрон бўлиши мумкин. Кечаси 24-29 даража иссиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.

    Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, чангли бўрон бўлиши мумкин. Кечаси 23-28 даража иссиқ, кундузи 38-43 даража иссиқ, чўл ҳудудларда 44-46 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, чангли бўрон бўлиши мумкин. Кечаси 22-27 даража иссиқ, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, чангли бўрон бўлиши мумкин. Кечаси 23-28 даража иссиқ, кундузи 38-43 даража, айрим жойларда 44-46 даража иссиқ бўлади.

      Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, чангли бўрон бўлиши мумкин.  Кечаси 20-25 даража иссиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача етиши мумкин. Кечаси 14-19, кундузи 26-31 даража иссиқ бўлади.

*            *                 *

5-7 июнда Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига, Ўзбекистон ҳудудида иссиқ кўтарилиши давом этмоқда.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 7-10 даража юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 40-43, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46 даражагача исийди.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.