Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: эртага мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида 15-20 даража илиқ бўлади
14:55 / 2022-02-19

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 20 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.

 Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-3, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.  

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 0-5, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси  0-5, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.  

Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  0-5, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси  3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.  

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Баъзи   жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан  секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), туман тушади. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ,  кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

Муҳим ҳодисалар

19-28 февраль кунлари республикамизнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.

ЎзА