Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 12 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 19-21 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
***
13-14 март кунлари Россиянинг Европа ҳудуди марказий туманлари (Москва вилояти)да ҳосил бўлган совуқ ва нам ҳаво массаси Волгабўйи орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келади.
13-14 март куни республикамиз бўйлаб ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир 14 мартга ўтар кечаси қорга айланади), баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 13 март куни қор ёғади.
14-15 март куни ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даражагача совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, Қорақалпоғистон Республикасида кечаси 10-15, кундузи 2-7 даражагача совуқ, Хоразм вилоятида кечаси 6-11, кундузи 0-5 даражагача совуқ бўлади.
13-14 март кунлари республикамизда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши кутилмоқда.
10-12 март кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.