Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: эртага кундузи 17-19 даража илиқ бўлади
12:16 / 2021-03-17

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучаяди. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Навоий вилоятининг айрим туманларида шамолнинг тезлиги секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 17-22 метргача, Тошкент вилоятининг Бекобод туманида секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучаяди. Кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучаяди. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.