Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 30 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-15, кундузи 24-26 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, Тошкент вилоятининг тоғли туманларида ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
***
Россиянинг Европа қисми (Москва вилояти) марказий туманлари устида ҳосил бўлган совуқ ва нам ҳаво оқими 30 сентябрь куни Поволжье орқали Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 1-3 окятбрь кунлари республикамизнинг бошқа ҳудудларига кириб келади.
1-3 октябрда ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, кечаси 3-8, кундузи 12-17 даража, шимолда кечаси 0-5, кундузи 10-15 даражагача илиқ бўлади.
1-2 октябрь кунлари республикамизнинг айрим жойларида, 3 октябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, 2-3 октябрь кунлари тоғли ва тоғолди туманларда кучли, баланд тоғли жойларда ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши) мумкин.
30 сентябрда ва 1-2 октябрь кунлари республикамизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши кутилмоқда.
ЎзА