Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 8 февралда айрим жойларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин
11:48 / 2022-02-07

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 8 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

ЎзА