Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 8 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-16, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг кўчиши билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг кўчиши билан бирга секундига 17-22 метргача, чўл ҳудудларида секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
8-11 апрель кунлари республикамизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги кучайиши, баъзи туманларда чанг кўчиши кутилмоқда:
8 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси ва республикамизнинг чўл ҳудудларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, баъзи жойларда секундига 23-25 метргача кучайиши мумкин;
9 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах вилояти ва республикамизнинг чўл ҳудудларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин;
10 апрель куни Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин;
11 апрель куни республикамизнинг баъзи жойларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, Бухоро, Навоий, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин.
ЎзА