Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 7 январь куни мамлакатимизнинг аксарият ҳудудларида ёмғир, тоғларда қор ёғади
10:20 / 2023-01-06

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 7 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.    

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.  

Муҳим ҳодисалар  

Жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистонга Волгабўйидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.  

9-11 январь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.  

9-10 январь кунлари баъзи жойларда шамол секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.  

10-15 январь кунлари республика бўйлаб аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-17 даража, кундуз кунлари 5-8 даража совуққача, шимолда кечаси 17-22 даража, Устюрт ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида 25-27 даража, кундуз кунлари 7-10 даража совуққача, жанубда ва Фарғона водийсида кечаси 5-10 даража, кундуз кунлари 2-5 даража совуққача пасаяди.  

Йўлларда яхмалак юзага келади.  

6-10 январь кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.  

 

ЎзА