Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 7 ноябрь куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
13:42 / 2022-11-06

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 7 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси 8-10, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамол тезлиги баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси  2-7,  кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво  ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Шамол тезлиги баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси  5-10,  кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 8-13 даража  илиқ бўлади.  

Қашқадарё  ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади(баланд тоғларда ёмғир,қор). Туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

Муҳим ҳодисалар

6-8 ноябрь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш ҳавфи бор.

ЎзА