Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 5 май куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин
10:07 / 2023-05-04

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 5 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-10, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради,   айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда чанг- тўзонлари билан бирга секундига 22-25 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 22-25 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 22-27   даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда чанг- тўзонлари билан бирга секундига 22-27 даражагача тезлашиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи  22-27 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё  вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, кечқурун айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 22-25 метргача тезлашиши мумкин.  Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 22-25 метргача тезлашиши мумкин.  Кечаси 12-17, кундузи  22-27 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим туманларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги секундига  15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8,  кундузи  13-18 даража илиқ бўлади.  

 

ЎзА