Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Об-ҳаво маълумоти: 4 мартда кундузи 21-23 даража илиқ бўлади
12:11 / 2022-03-03

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 4 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан секундига 18-23 метргача тезлашиши, бу тезлашиш айрим жойларда секундига 25-30 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан секундига 18-23 метргача тезлашиши, бу тезлашиш айрим жойларда секундига 25-30 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 18-23 метргача кучаяди, чанг кўчиши кузатилиши мумкин. Кечаси 6-11, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан секундига 18-23 метргача тезлашиши, бу тезлашиш Қашқадарё вилоятида секундига 25-30 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 1-6 , кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

МУҲИМ ҲОДИСАЛАР

3 март куни республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

ЎзА