Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 4 август куни республикамизнинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин
09:53 / 2022-08-03

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 4 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража  иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва  Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.  

Андижон,  Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ вақтида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади. 

***

Муҳим ҳодисалар 

3-5 август кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. 

 

ЎзА