Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 5 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-26 даража илиқ, кундузи 40-42 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, чангли бўрон бўлиши мумкин. Кечаси 24-29 даража илиқ, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, чангли бўрон бўлиши мумкин. Кечаси 23-28 даража илиқ, кундузи 38-43 даража иссиқ, даштларда 44-46 даража иссик бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, чангли бўрон бўлиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, чангли бўрон бўлиши мумкин. Кечаси 23-28 даража илиқ, кундузи 38-43 даража иссиқ, баъзи жойларда 44-46 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
***
4-7 июнь кунлари Эрон ҳудудидан иссиқ ҳаво кучли кириб келиши туфайли Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб иссиқ ҳарорат ошиши кутилмоқда.
Шу кунлари ҳарорат иқлим меъёридан 7-10 даража юқорирок бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва даштларда 44-46 даражагача кўтарилади.
Республикамизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, чангли бўрон бўлиши мумкин.