Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 29 январь куни баъзи жойларда ёмғир ёғиши, ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин
12:00 / 2022-01-28

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 29 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-4, кундузи 4-6 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Навоий вилоятининг шимолида ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши, ёғаётган ёмғир қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Баъзи жойларда туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.


МУҲИМ ҲОДИСАЛАР

28-29 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон вилоятларидан Каспий денгизи ва Туркманистон орқали нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда.

28-29 январь кунлари республикамизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги:

28 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида секундига 17-22 метргача;

28 январь куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим жойларда секундига 25-28 метргача тезлашиши;

29 январь куни Сурхондарё, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши кутилмоқда.

28-29 январь кунлари республикамизнинг айрим жойларида ёмғир ёғади, ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Тоғолди ва тоғли туманларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), баъзи жойларда кучли ёғингарчилик кузатилади.

28-31 январь кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

ЎзА