Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 27 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-17, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.
Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Сурхондарё вилояти бўйлаб шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 21-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда чанг-бўронлари билан бирга секундига 21-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баланд тоғларда (2500 метрдан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда секундига 21-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
Жорий йилнинг 26-27 сентябрь кунлари Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудидан салқин ва бироз нам ҳаво кириб келади.
26-27 сентябрь кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
26 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида, 27 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийсида шамолнинг тезлиги секундига 21-23 метргача кучайиши мумкин.
26 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 27 сентябрь куни Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда (2500 метрдан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин.
26 сентябрь куни шимолда, 27 сентябрь куни республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 10-13, кундузи 22-25 даража илиқгача пасаяди.
ЎзА