Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 23 ноябрь куни мамлакатимиз жанубида 18-23 даража илиқ бўлади
10:38 / 2022-11-22

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 23 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-7, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 16-21 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ,  2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ  бўлади.

Муҳим ҳодисалар    

22 ноябрь куни республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

 

ЎзА