English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 22 май куни мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши мумкин
19:42 / 2022-05-21

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 22 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-17, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш баъзи жойларда қум бўронлари билан бирга секундига 23-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш баъзи жойларда қум бўронлари билан бирга секундига 23-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш баъзи жойларда қум бўронлари билан бирга секундига 23-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш баъзи жойларда секундига 23-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

21-22 май кунлари Ўзбекистоннинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш 21 майда шимолда ва саҳро ҳудудида, 22 майда республикамизнинг баъзи жойларида қум бўронлари билан бирга секундига 23-28 метргача тезлашиши мумкин.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида 21-23 май кунлари момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин. Айрим туманларда вақти-вақти билан кучли ёмғир ва дўл ёғиши мумкин.

21-23 май кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.

ЎзА