Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 21 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-4, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечқурун ёмғир ёғиши, ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, республикамизнинг тоғли ва тоғолди туманларида ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қо ёғади). Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
ОГОҲЛАНТИРИШ: 21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, кечқурун Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади).
22 январь куни республикамиз ҳудудларида ёғингарчилик бўлади (ёмғир қорга айланиши мумкин). Тоғолди ва тоғли туманларда қор ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди. 21-22 январь кунлари шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим жойларда секундига 25-28 метргача тезлашиши кутилмоқда.
22-23 январь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 5-10, кундузи 0-5 даражагача совуқ бўлади; шимолда кечаси 12-15, кундузи 5-8 даражагача совуқ бўлади.
22-23 январь кунлари ўртача кунлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10 даража паст бўлади. Йўллар музлаши мумкин. 20-22 январь кунлари республикамизнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.