English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 21 март куни мамлакатимизнинг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик бўлади
22:07 / 2022-03-20

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 21 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади.

Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  0-2 даража, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда  бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ; Устюртда кечаси  5-10 даража совуқ, кундузи  2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Фақат Навоий вилоятининг шимолида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда  туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси  2 даража совуқ, 3 даража илиқ,  кундузи  7-12 даража илиқ; чўл ҳудудларининг  айрим жойларида кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.  

Тошкент,  Сирдарё, ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади.  Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ,  кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ,  кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи  13-18 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ,  кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ бўлади. 

Муҳим ҳодисалар

19-24 мартда республиканинг тоғли ҳудудуларида қор кўчиши хавфи бор.

ЎзА