French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 21 декабрь куни мамлакатимиз бўйлаб қор ёғиши кутилмоқда
10:35 / 2022-12-20

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 21 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-2, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз қор ёғади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Айрим жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.  

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.    

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.    

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги  баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.  

 

ЎзА