Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ. 20 январь куни мамлакатимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди
14:43 / 2022-01-19

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 20 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Баъзи   жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  5-10 даража совуқ,  кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.  Устюртда  кечаси 8-13, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Баъзи   жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. Чўл зонасида  кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 7-12  даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Баъзи   жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 1 даража совуқ, 4 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Баъзи   жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан  секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Баъзи   жойларда туман тушади. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади Кечаси  5-10 даража совуқ,  кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

 

ЎзА