Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Об-ҳаво маълумоти: 20-21 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар туфайли республикамизнинг тоғолди ҳудудларида сел келиши мумкин
12:24 / 2022-04-20

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 21 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15,  кундузи  20-25 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи  21-26 даража илиқ бўлади.  

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи  21-26 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15,  кундузи 23-28 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17,  кундузи 20-25 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

20 апрель куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.  Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва  Сирдарё вилоятларининг  айрим жойларида кучли ёмғир ёғади.  

Республикамизнинг  айрим ҳудудларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.  

20-21 апрель кунлари кутилаётган  кучли ёмғирлар туфайли  республикамизнинг  тоғолди  ҳудудларида сел келиши мумкин. 

ЎзА