Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Об-ҳаво маълумоти: 2 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди
12:41 / 2021-02-01

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 2 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4 даража, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.