Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 2 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. Чўл ҳудудларида кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, айрим жойларда 2 даражагача илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кундузи бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб (ёмғир, қор ёғиб), туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
ЎзА