Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 19 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ; Устюртда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; чўл ҳудудларининг айрим жойларида кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.
Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2-7, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Баъзи жойларда туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
Жорий йилнинг 18-20 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массасининг кириб келиши давом этади.
18 март кунлари республикамизнинг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади).
18 март куни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғади.
Республикамизнинг тоғли туманларида ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик бўлади.
18 март куни республикамизнинг айрим ҳудудларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида шамолнинг тезлиги секундига 22-27 метргача кучайиши мумкин. 19-20 март кунлари тунги ҳаво ҳарорати 0-3 даражагача илиқ, Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг баъзи жойларида ҳавода ва тупроқ юзасида ҳарорат 1-2 даражагача совуқ бўлиши мумкин.
19-20 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва чўл ҳудудларида ҳарорат 3-6 даражагача совуқ, Қорақалпоғистоннинг шимолида 7-10 даражагача совуқ бўлади.
18-19 март кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
18-24 мартда республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
ЎзА