Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 19 апрель куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин
11:19 / 2022-04-18

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 19 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-17, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга  секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси  8-13, кундузи  18-23 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 12-17,  кундузи  20-25 даража илиқ бўлади.  

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 27-27 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё  ва Сурхондарё  вилоятларида ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19,  кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга  секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 7-12,  кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

18-20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали  Эрондан нам ҳаво, сўнгра,  Волгабўйи ҳудудидан нисбатан совуқ ҳаво оқими кириб келади.

18-20 апрель кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин:

19 апрелда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида  кучли ёмғир ёғади;

19-20 апрель кунлари Самарқанд, Жиззах  вилоятларининг айрим жойларида  кучли ёмғир ёғади;

20 апрелда Тошкент, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида кучли ёмғир ёғади.

19-20 апрель кунлари республикамизнинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин.

18-20 апрель кунлари республикамизнинг айрим ҳудудларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, 18 апрелда баъзи жойларда чанг кўчиши мумкин.

19-20 апрель кунлари кундузги ҳаво ҳарорати 18-23 даражагача пасаяди.

ЎзА