Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 18 сентябрь куни республикамизнинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин
10:05 / 2022-09-17

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15 даража илиқ, кундузи 29-31 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида  ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15,  кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво  бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18 даража илиқ,  кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади,  айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё  ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади,   айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Шарқдан  секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13,  кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

 

ЎзА