Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 16-18, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 16-21 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ, ёмғир пайтида 20-25 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
18-20 апрель кунлари Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра, Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво оқимининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши кутилмоқда.
18-20 апрель кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин:
19 апрелда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятининг айрим жойларида кучли ёмғир ёғади;
19-20 апрель кунлари Самарқанда, Жиззах вилоятининг айрим жойларида кучли ёмғир ёғади;
20 апрелда Тошкент, Сирдарё вилоятининг айрим жойларида кучли ёмғир ёғади.
19-20 апрель кунлари республикамизнинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин.
18-20 апрель кунлари республикамизнинг айрим ҳудудларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, 18 апрелда баъзи жойларда чанг кўчиши мумкин.
19-20 апрель кунлари кундузги ҳаво ҳарорати 18-23 даражагача пасаяди.
ЎзА