Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 17 октябрь куни мамлакатимизнинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин
12:37 / 2022-10-16

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича,17 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 10-12, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналиши ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 9-14, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 7-12, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси ва кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий, 18-19 октябрь кунлари бошқа ҳудудларига  Волгабўйи орқали Россиянинг Европа қисмидаги марказий туманлари (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими  кириб келади

Ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиб кетиши кутилмоқда.

17-19 октябь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даражагача илиқ, республикамиз шимолининг  айрим жойларида 0-2 совуқ, кундузи 15-20 даража илиқ  бўлади.  

17-19 октябрь кунлари республикамизнинг  айрим жойларида ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли туманларда кучли ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда  ёғингарчилик бўлиши (ёғаётган ёмғир қорга айланиши) мумкин.

17-18 октябрь кунлари республикамизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.  

ЎзА

 

 

 

УБ.