Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 17 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-10, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, момақалдироқ пайтида секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, момақалдироқ пайтида секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
Жорий йилнинг 17-20 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Эрондан иссиқ ва нам ҳаво, сўнгра Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массасининг кириб келиши кутилмоқда.
17-18 март кунлари республикамизнинг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 18 март куни баъзи жойларда ёмғир қисқа муддатда қорга айланиши мумкин.
17 март куни Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғади.
18 март куни Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғади.
Республикамизнинг тоғли туманларида ёғингарчилик, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади).
17-18 март кунлари республикамизнинг айрим ҳудудларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
17 март куни Жиззах, Сурхондарё вилоятларида шамолнинг тезлиги секундига 22-27 метргача кучайиши мумкин.
18 март куни Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида шамолнинг тезлиги секундига 22-27 метргача кучайиши мумкин.
19-20 март кунлари тунги ҳаво ҳарорати 0-3 даражагача илиқ, Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг баъзи жойларида ҳавода ва тупроқ юзасида ҳарорат 1-2 даражагача совуқ бўлиши мумкин.
19-20 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва чўл ҳудудларда ҳарорат 3-6 даражагача совуқ, Қорақалпоғистоннинг шимолида 7-10 даражагача совуқ бўлади.
16-19 март кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
ЎзА