Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 16 январда мамлакатимизнинг аксарият ҳудудида кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши мумкин
17:30 / 2022-01-15

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиши мумкин.

 Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10  метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-17 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 8-10, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи  жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи  жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 25-28  метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 5-10,  кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи  жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш Самарқанд ва  Жиззах  вилоятларининг баъзи туманларида секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 5-10,  кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё ва Қашқадарё   вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Баъзи  жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.  Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 8-13  даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда туман тушади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

*           *         *

Муҳим ҳодисалар

15-16 январь кунлари Ўзбекистонга Туркманистон орқали дастлаб Эрон ҳудудидан иссиқ ва нам ҳаво, сўнгра Волга бўйидан  нисбатан  совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши кутилмоқда.

15-16 январь кунлари республикамизда шамолнинг тезлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси,  Хоразм,  Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё  вилоятларида секундига 17-22 метргача;

Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим жойларда  секундига 25-28 метргача тезлашиши кутилмоқда.

18 январь куни Сурхондарё, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.

15-18 январь кунлари республикамизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғли жойларда ёғингарчилик бўлади.

ЎзА