Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 16 март куни мамлакатимизда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади
12:00 / 2022-03-15

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-7, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда  шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш момақалдироқ пайтида секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 3-8,  кундузи  13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш момақалдироқ пайтида секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси  3-8, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда  шамолнинг тезлиги секундига 17-22  метргача кучайиши, бу кучайиш момақалдироқ пайтида секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Баъзи жойларда туман тушиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин.  Ҳаво ҳарорати кечаси  ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

15-16 мартда республикамизнинг аксарият қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади,  баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республикамизнинг  тоғли туманларида  ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик бўлади.  

15-16 мартда республикамизнинг баъзи жойларида шамол тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, момақалдироқ пайтида бу кучайиш секундига  25-28 метргача  тезлашиши мумкин.  

15-19 мартда республикамизнинг  тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.  

15-16 март кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.  

ЎзА