Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 15 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш баъзи туманларда секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш Навоий вилоятида секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш Жиззах вилоятида секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларининг айрим жойларида кучли ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
14-15 ноябрь кунлари республикамиз бўйлаб шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим туманларида секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин.
14-16 ноябрь кунлари Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларининг тоғолди ва тоғли туманларида ёмғир ёғиши, ёғаётган ёмғир қорга айланиши, айрим туманларда кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Шу боис тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши мумкин.
ЎзА