English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 15 июнь куни мамлакатимизнинг жанубий ҳудудларида 37-42 даража иссиқ бўлади
10:39 / 2022-06-14

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 15 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-21 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги  секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 16-21 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади,  баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 16-21 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги  секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 10-15, кундузи 22-27  даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

14 июнь куни республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.

14 июнь куни республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши мумкин.

ЎзА