Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 15 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4 даража совуқ, кундузи 4-6 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. Устюртда кечаси 9-14 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади. Чўл ҳудудларида кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР
Жорий йилнинг 14-15 февраль кунлари жанубий Урал минтақаларидан Ғарбий Кавказ орқали Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массасининг кириб келиши кутилмоқда.
14 февралда республикамиз бўйлаб шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши кутилмоқда, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона вилоятининг айрим жойларида бу кучайиш секундига 25-28 17-22 метргача тезлашиши мумкин.
14 февраль куни республикамиз бўйлаб ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Тоғли ҳудудларда кучли қор ёғади.
15-17 февраль кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 4-7 даражагача пасайиши мумкин.
14-18 февралда республикамизнинг тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.
ЎзА