Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 14 февраль куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор ёғади) бўлади
12:56 / 2022-02-13

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). 

Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2,  кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.  
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, Қорақалпоғистон Республикасида бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин.  Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади. Устрюртда ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража совуқ бўлади. 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда  ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан секундига 17-22 метргача кучайиши, Навоий вилоятида бу кучайиш  секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 1-6 даража илиқ; чўл ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи  0-5 даража совуқ бўлади.  
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда  ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан секундига 17-22 метргача кучайиши, Жиззах вилоятида бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда  ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан секундига 17-22 метргача кучайиши, Сурхондарё вилоятида бу кучайиш  секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.  
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда  ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан секундига 17-22 метргача кучайиши, Фарғона вилоятида бу кучайиш  секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3  даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. 
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22  метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8,  кундузи 0-5 даража совуқ бўлади. 

ЎзА